ОАВ: Испания ва айрим ЕИ мамлакатлари 21 май куни Фластинни тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Фото: Reuters | Esa Alexander

Испания ва бошқа қатор Европа давлатларининг ҳукуматлари 21 май куни Фаластинни давлат сифатида расман тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Pais  нашри ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар беради.

Унинг маълумотларига кўра, Қироллик Вазирлар кенгашининг сўнгги йиғилиши Европарламентга сайловлар бўйича сайлов кампанияси бошланиши арафасида 21 майга белгиланган. Шундай қилиб, агар Фаластин ушбу санадан олдин тан олинса, бу масала овоз беришдан олдин ўткадиладиган мунозараларда муҳокама қилинмайди.

Испания ҳукумати ушбу қадамни қўйишга тайёр бўлган бошқа Европа давлатлари билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда. Нашр Ирландия, Мальта ва Словенияни алоҳида таъкидлайди.

Ҳозир Фаластин мустақил давлат сифатида БМТга аъзо 193 та давлатнинг 140 дан ортиғи, жумладан, Россия томонидан тан олинган. Дунёнинг 95 давлатида Фаластин элчихоналари ва доимий ваколатхоналари мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.