Пётр Фиала: 15 яқин мамлакат Украина учун снаряд харид қилишга рози бўлди

Фото: EA Daily

Парижда Украинани қўллаб-қувватлаш конференциясида иштирок этган 15 та давлат Чехиянинг Украина қуролли кучлари учун учинчи мамлакатларда артиллерия снарядларини сотиб олиш ташаббусини амалга оширишга қўшилиши мумкин. Бу тахминни анжуман якунида Чехия бош вазири Пётр Фиала билдирди.

“Музокаралар чоғида бир қатор давлатлар ташаббусга қўшилди ёки менинг ҳамкасбларим четда туриб, бу тезкорлик асосида муҳокама қилинишини айтишди. Ўйлайманки, охир-оқибатда бу акция 15 та мамлакат томонидан катта қўллаб-қувватланади”, — деди Фиала.

Унинг сўзларига кўра, Украинага артиллерия снарядларини сотиб олиш ва етказиб бериш яқин “ҳафталар ёки ойлар” ичида амалга оширилиши керак.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.