Покистонда парламент сайловларидан кейин норозилик намойишлари бошланди
The Guardian нашрининг 12 февраль куни берган хабарига кўра, бутун Покистон бўйлаб парламент сайловлари натижаларини сохталаштиришда айбланган оммавий норозилик намойишлари бошланган. Маҳкум этилган собиқ бош вазир Имрон Хоннинг тарафдорлари овозларни санаш чоғида номзодлари камситилганини даъво қилиб, кўчаларга чиқшмоқда.
Покистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида мустақил номзод сифатида қатнашган собиқ бош вазир Имрон Хоннинг Tehrik-e-Insaf партияси вакиллари кутилмаганда кўпчилик овозларни қўлга киритган.
Аммо улар барибир якуний ғалабага эриша олишмаган. Покистоннинг асосий сиёсий партияларидан ҳеч бири ўз ҳукуматини шакллантириш учун зарур бўлган 169 ўринни олмади. Хоннинг тарафдорлари норози: улар аслида сайлов комиссияси расмий маълумотларига кўра кўпроқ овоз олганликларини ва 98 эмас, камида 150 ўрин олишлари кераклигини даъво қилмоқдалар. Tehrik-e-Insaf вакиллари сайлов натижаларига эътироз билдириш учун ўнлаб даъволар билан чиқишган.
Шарҳлар