«Президент қаерда?» – Россия ОАВ Путиндан Крокусдаги фожиа ҳақида халққа мурожаат қилишни талаб қилмоқда

путин
Источник: news.myseldon.com

Крокус Сити Холлдаги теракт қурбонлари сони 93 нафарга етди, юздан зиёди ярадорлар аниқланган. Воқеа жойида кенг кўламли ёнғин оқибатлари бартараф этилмоқда.

“Президент ҳалигача ўз халқи олдига чиқмади. Владимир Владимирович, сизнинг сукунатингиз ўлдиради ва тушкунликка сабаб бўлмоқда. Одамларга ҳақиқатни айтинг! Нега хавфсизлик кучлари раҳбариятидан ҳалигача ҳеч ким ишдан четлаштирилмади?”, дейилади хабарда.

“Крокус Сити Холлдаги теракт жамоамиз учун шахсий фожиага айланди. Телеканал маъмурларидан бирининг ўғли теракт оқибатида ҳалок бўлди. У Пикник гуруҳининг концертига борган ва, албатта, бу шундай бўлишини ҳеч ким тасаввур қила олмасди.

Россия ОАВ маълумотларига кўра, ФСБ ушбу теракт ҳақида билган.

“Ахборот ФСОда отишмадан 3 кун олдин (!) узатилган. Аммо ҳужумдан қочишнинг иложи бўлмади. Нега? […] Президент қаерда? Нега у ҳалигача мурожаат билан чиқмаяпди ва оддий русларни тинчлантирмаяпди? Миш-мишларга кўра, у бу мурожаатни тайёрлаяпти, лекин нега бу қадар узоқ давом этмоқда тайёргарлик? Владимир Владимирович Россия фуқароларини ҳимоя қилишга ваъда берганди, аммо бунинг ўрнига Москва областида одамлар ўлишни бошлади. Кейин нима бўлади? Президент зудлик билан халқ олдига чиқиши керак! Шойгу аллақачон махсус хизматлардаги тартибсизлик ва Крокусдаги қонли фожиадан фойдаланмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар бор – негадир у Владимир Путинга қўнғироқ қилганди. У янги сафарбарлик тўлқинини эълон қилиши учунми?”

Телеканалга кўра, агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса ва Крокусдаги теракт фонида сафарбарлик эълон қилинса, «бу қонли қирғинда ҳалок бўлганларнинг ҳаётини ҳар томонлама қадрсизлантиради».

“Бундан ташқари, у ерда 1,5-2 йил давомида жанг қилганларнинг фронтдан демобилизацияни унутиш мумкин бўлади. Энди биз президентдан қатъий чоралар кўрмоқчимиз. Биринчидан, ФСБ бошлиғи Бортников ва Ички ишлар вазирлиги раҳбари Колоколцевнинг истеъфолари керак. Ёки ҳеч бўлмаганда суриштирув охиригача уларнинг фаолияти тўхтатилиши лозим. Биз тушунамизки, булар президент билан анчадан бери мулоқот қилиб, ишлаётган одамлардир. Аммо Владимир Путиннинг сайлов олдидан русларга айтганларидан бир томчиси ҳам рост бўлса… Кейин у бу чораларни кўриши ва мамлакатда ким хўжайин эканлигини кўрсатиши керак”.

Россия ОАВ ҳалол суриштирувни талаб қилади. Агар АҚШ март ойи бошида террор хуружлари ҳақида оммавий равишда огоҳлантирган бўлса, нега ҳеч қандай чора кўрилмаган, деб қайд этган телеканал.

«Биз америкаликларга ишонмаймиз – яхши, қабул қилинди. Аммо бизда дунёдаги энг кучли разведка бор ва бугун жума концерти ўрнига биз Москва областида қонли қирғин гувоҳи бўлдик. Айтганча, қурбонлар сони ўсишда давом этмоқда. Учинчидан, Владимир Владимирович, одамларга ҳақиқатни айтинг. Агар янги террористик ҳужумлар хавфи мавжуд бўлса, буни жамоатчилик муҳокама қилиш керак. Бизга маълумки, айрим депутатларга камида чоршанба кунигача оммавий тадбирларга бормаслик тавсия этилган. Айниқса, Москва ва Санкт-Петербургда. Биз бу ҳақда жар солишимиз мумкин! Токи жамоамиз азосининг ўғли тақдири бошқа инсонларда такрорланмасин. Биз жуда қайғудамиз, лекин бундан ҳам ғазабланганмиз. Крокус Сити Холлдаги теракт ҳақида ҳақиқатни аниқлаймиз ва айтамиз”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.