Украина Россиянинг энг қимматбаҳо дронларидан бирини уриб туширганини маълум қилди
Украиналик ҳарбийлар Россиянинг “Форпост” зарбдор-разведкачи учувчисиз учар қурилмасини йўқ қилди. Бу ҳақда “Жануб” ҳаво қўмондонлиги маълум қилди. Дрон Қора денгиз акваториясида Одесса зенит-ракета бригадаси томонидан уриб туширилган.
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги спикери Иля Евлаш айтишича, “Форпост” учар қурилмаси Россия Қуролли кучларидаги энг қимматбаҳо дронлардан бири ҳисобланади, унинг нархи 7 миллион долларга баҳоланмоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу разведка олиб бориш, шунингдек, ер устидаги нишонларга зарба бериш учун иккита ракета ёки бошқа қурол-яроғ шаклидаги қўшимча жанговар юклама ташиш қобилиятига эга бўлган анча йирик дрондир.
Улашиш:
Шарҳлар