Қозоғистонда педофиллар умрбод қамоқ жазоси олиши мумкин

Стоковое фото

Қозоғистон парламенти қуйи палатаси томонидан аёллар ва болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Мазкур қонун лойиҳасига мувофиқ, педофилларга умрбод қамоқ жазосини белгилаш ва ўз жонига қасд қилишга ундайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида жисмоний зўравонлик ва баданга енгил шикаст етказиш учун жазо чоралари кўзда тутилган. Шунингдек, суд зўравонлик содир этган шахсларнинг тажовузкор хатти-ҳаракатларини ўзгартириш учун психологик ёрдамни белгилаш ҳуқуқига эга бўлади. Унга кўра, жабрланувчиларнинг кўрсатмаси бўлмаса ҳам, оммавий ахборот воситаларидаги маълумотлар асосида жиноят иши қўзғатилиши таклиф этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.