21 ёшгача бўлган қозоғистонликларга қимор ўйинларида пул тикиш тақиқланиши мумкин
20 март куни депутат Асхат Аймагамбетов Қозоғистонда қимор ўйинларига қарамлик даражасини пасайтириш бўйича қандай тузатишлар киритишмоқчи эканликларини айтди, деб ёзади Zakon.kz.
“Ҳозирда икки вариант муҳокама қилинмоқда. Биринчиси, 21 ёшда пул тикиш ва умуман қимор ўйинларига кириш учун ёш чегараси белгиланади. Иккинчидан, 25 ёшдаги ёш чегараси. 21 ёшда ёки 25 ёшда, яъни икки хил таклиф бор. Улар ишчи гуруҳда муҳокама қилинади ва биз якуний қарорни қабул қиламиз”, – дейди депутат Асхат Аймагамбетов.
Шунингдек, у қонун лойиҳасида қарздорларнинг қимор ўйинларида иштирок этишига тақиқ ўрнатиш таклиф этилганини қайд этди.
Улашиш:
Шарҳлар