Зеленский Украина Қримдаги аэродромга қилинган ҳужумга алоқадор эканини билдирди
Украина Қуролли кучлари Россиянинг Жанкойдаги ҳарбий объектига зарба берди, нишон аэродром бўлган, дея маълум қилди Украина президенти Владимир Зеленский ўз Телеграм-каналида.
Қрим ҳукумати ва Россия Мудофаа вазирлиги Жанкойдаги ҳарбий аэродромга берилган зарба ҳақида хабар қилмади. 17 апрель куни эрталаб Қримдаги Победное қишлоғи яқинидаги Жанкой—Феодосия автомобиль йўлининг бир қисми ёпиб қўйилди, аммо сабаблар очиқланмади. Ушбу қишлоқ Жанкойга яқин бўлиб, шаҳар билан унинг ўртасида ҳарбий аэродром жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрелга ўтар кечаси Қримда портлаш овозлари эшитилган, маҳаллий аҳоли ҳарбий аэродром ҳудудидаги ёнғин ҳақида хабар берган эди. Ушбу аэродромда Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт полки, Жанубий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофааси, учта авиация эскадрильяси жойлашган.
Шарҳлар