Қримда портлашлар, РФ Storm Shadow ракеталари отилгани ҳақида билдирмоқда

Фото: Крымский ветер

Вақтинча босиб олинган Қримда 1 март куни тушдан кейин портлашлар эшитилди, Россия ҳаво мудофааси ишлади, дея хабар беради маҳаллий манбалар.

Тарғиботчилар ярим оролдаги ракета таҳдиди ва Storm Shadow қанотли ракеталари отилгани ҳақида ёзишган. Евпатория, Саки ва Севастополь туманларида портлашлар эшитилган.

Украинапараст маҳаллий «Крымский ветер» канали Саки туманига, Симферополь яқинидаги Гвардейский ва Севастополга ракеталар тушгани ҳақида ёзади.

Россия барча ракеталар уриб туширилганини ва «шикастланишлар йўқлигини» билдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.