Шимолий Америкада миллионлаб одамлар қуёшнинг тўлиқ тутилишини кузатди (фото ва видео)

затмение
Фото: Рамблер

Шимолий Америка мамлакатларида миллионлаб одамлар қуёшнинг тўлиқ тутилишини кузатди. Ушбу ноёб ҳодисани биринчи бўлиб Мексиканинг Масатлан шаҳридаги аҳоли ва сайёҳлар кўрди. Ой қуёш юзини тўлиқ тўсиб қўйди, натижада осмон нақ тўрт дақиқага қоронғиликда қолди.

Шунингдек, тўлиқ қуёш тутилишини АҚШ ва Канадада ҳамда Тинч океани ва Атлантика океанидаги баъзи ороллар ҳудудида ҳам кўриш мумкин бўлди.

Шимолий ва Жанубий Америка, Марказий Америка ва Европа ғарбидаги мамлакатлар аҳолиси қуёш тутилишининг баъзи босқичларига гувоҳ бўлди.

Бундан кейинги тўлиқ қуёш тутилиши 2026 йил 12 август куни кузатилади ва шимолий ярим шарнинг катта ҳудудларини қамраб олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.