РФда дронлар икки ҳудудга ҳужум қилди: Рязан НҚИЗда ёнғин содир бўлди
Чоршанбага ўтар кечаси дронлар Россиянинг Рязан ва Воронеж вилоятларига ҳужум қилди. Рязан нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди, бу ҳақда Рязан вилояти губернатори Павел Малков ва Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев маълум қилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум эрталаб соат учларда содир бўлган. Аввал шовқин эшитилди, кейин иккита портлаш содир бўлди.
Ҳозирда заводда оператив хизматлар ишламоқда.
Малков ҳужумни тасдиқлаб, битта дрон уриб туширилганини қайд этди. Расмий Рязан нефтни қайта ишлаш заводига учиб кетган УАВлар сонини эълон қилмаган.
Гусев ўзининг телеграм-каналида чоршанбага ўтар кечаси Воронеж вилояти ҳудудида иккита дрон уриб туширилганини ёзганди.
Унинг сўзларига кўра, улардан бири Воронеж чеккасида, яна бири Воронеж вилоятида отиб ташланган.
Рязан нефтни қайта ишлаш заводи Роснефт назорати остида. Қайта ишланган нефт маҳсулотларининг асосий қисми экспорт қилинади.
Шарҳлар