Россияда мактаб дастуридан Сталин қатағонлари ва СССР танқид қилинган китоблар олиб ташланди

Из школьной программы РФ убрали книги о сталинских репрессиях и с критикой СССР
Источник: edu.gov.ru

Россия Федерацияси Таълим вазирлиги мактаб ўқув дастуридан Иосиф Сталин давридаги қатағонларга бағишланган китобларни, шунингдек, Совет тузумини танқид қилувчи асарларни олиб ташлашга қарор қилди. “Можем объяснить” телеграм-каналига кўра, Россия Федерацияси Таълим вазирлиги мактаб адабиёти дастурига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида буйруқ чиқарган.

10–11-синфлар учун тавсия этилган адабиётлар рўйхатидан чиқариб ташланган асарлар орасида Совет даврида цензура билан нашр этилиши тақиқланган шундай машҳур китоблар, масалан, Василий Гроссманнинг “Ҳаёт ва тақдир” романи, унда Сталин лагерлари ва фашистлар концлагерлари ўртасидаги ўхшашлик, шунингдек, Юрий Трифоновнинг “Соҳилдаги уй” ҳикояси ва Варлам Шаламовнинг совет лагерларидаги ҳаётни тасвирлайдиган “Колима эртаклари” ҳикоялар тўплами ҳам бор.

Бундан ташқари, Виктор Пелевиннинг совет космонавтларига сиғинишни масхара қилувчи “Омон Ра” романи, шунингдек, Дмитрий Приговнинг социалистик реализмни киноя қилган шеърлари мактаб ўқув дастуридан чиқариб ташланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.