Ставрополда Россия ҳарбий самолёти ҳалокатга учради (видео)
Россиянинг Ставрополь ўлкасида мамлакат Ҳарбий-космик кучларининг Ту-22М3 самолёти ҳалокатга учради, учувчилар катапульта қилди, дея хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Самолёт жанговар топшириқни бажариб, ўз базаси бўлган аэродромга қайтиб келаётган эди.
Экипажнинг яна уч аъзоси қутқарув гуруҳи томонидан эвакуация қилинган, қолган учувчини қидириш давом этмоқда
Идора маълумотларига кўра, Ту-22М3 билан юз берган аварияга, дастлабки тахминларга кўра, техник носозлик сабаб бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар