Зеленский Россиядаги асосий устунлик нима эканини айтди
Украина президенти Владимир Зеленский ҳозирги ҳарбий низода Россиядаги устунлик Ғарб томонидан Украинага етказиб берилаётган қуролларнинг Россия ҳудудига зарбалар бериш учун ишлатилишига нисбатан қўйилган чекловлар ҳисобланишини айтди.
“Россия ўз ҳудудида туриб, бизнинг ҳудудимизни исталган қуролдан ўққа тутиши мумкин. Бу Россияда мавжуд бўлган энг катта устунликдир. Биз эса уларнинг Россия ҳудудида турган тизимларига Ғарб қуроли билан зарба беролмаймиз”, — деди Зеленский.
Шунингдек, Украина президенти Ғарб парадоксал ҳолатда турганини таъкидлади: у Россия низода ғалаба қозонишидан қўрқади, аммо айни вақтда Украина бутунлай мағлуб бўлишини ҳам истамайди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев “адолатли тинчлик”ка интилмоқда, Ғарб эса низони тугатишдан манфаатдор ва бу унингча адолатли тинчлик ҳисобланади.
Зеленский айни пайтда Украинада ҳаво ҳужумига қарши мудофаа учун зарур қурол-яроғнинг чорак қисмигина борлигини қайд этди. Ҳаво маконида тенгликни таъминлаш учун, унинг сўзларига кўра, Киевга 120—130 та замонавий самолёт, хусусан F-16 қирувчилари керак бўлади.
Шарҳлар