Шольц: Украина билан битим германиялик аскарларнинг урушга юборилишини англатмайди
Германия канцлери Олаф Шольц Германия қўшинлари Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслигини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Шу билан бирга, у Киевга унинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга ваъда берди.
“Шу нарса аниқки, Украинадаги бу урушда немис аскарлари бўлмайди. Бу битим Германия жанг қилувчи томонга айланишини англатмайди”, — деди Шольц 16 февраль куни Украина президенти Владимир Зеленский билан тузилган хавфсизлик ҳақидаги битим юзасидан видеомурожаатида.
Канцлер айтишича, Берлин ҳарбий жиҳатдан кўмак бериб, қурол юборади, украиналик аскарларни тайёрлайди, Украина мудофаа саноати модернизациясида ёрдам беради.
Аввалроқ Олаф Шольц Германия Украинага 1,1 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Украина Германия, Франция ва Буюк Британия билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзолади.
Шарҳлар