Швейцария ташқи ишлар вазири: “Россиянинг сўзисиз тинчлик бўлмайди”
Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатида урушни тугатиш шартларини ўрнатиш учун “тинчлик формуласи”ни таклиф қилди, бу тинчлик музокаралари учун «асос» бўлиб хизмат қилади, дея хабар беради 14 январь, якшанба куни Швейцария ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассис Давосда бўлиб ўтган Украина бўйича конференцияда Россияни ушбу музокараларга қўшиш муҳимлигини таъкидлади, дея хабар беради Swiss.info.
Кассис Россия иштирокисиз тинчликка эришиб бўлмаслигини таъкидлаб, ҳатто Москва ва Киев ўртасидаги мулоқот ҳозирда имконсиздек туюлса ҳам, Зеленскийнинг тинчлик режасини амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга чақирди,.
Швейцария ТИВ раҳбари, шунингдек, ҳар бир кутилган кун ўнлаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келишини таъкидлаб, шароит имкон берса, ҳаракат қилишга тайёр туриш зарурлигини таъкидлади.
Кассиснинг сўзларига кўра, Давосда кўплаб иштирокчиларни жалб этган Украина конференцияси муваффақиятли ўтган. Киев “Жаҳон тинчлик саммити”ни юқори савияда ўтказишни истайди.
Конференция давомида Зеленскийнинг “тинчлик формуласи” муҳокама қилинди, унда ўн банд, жумладан, Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиш, россиялик ҳарбий жиноятчиларни жазолаш, Россия томонидан Украинага товон пули тўлаш ва халқаро хавфсизликни таъминлаш, Украинага халыаро хавфсизлик кафолатларини таыдим этиш киради.
Шарҳлар