Зеленскийга нисбатан суиқасд режалари фош қилингач, Украина Давлат қўриқлов бошқармаси бошлиғи ишдан олинди
Украина президенти Владимир Зеленский давлат раҳбарига нисбатан суиқасд режалари олди олинганидан кейин Давлат қўриқлов бошқармаси бошлиғи Сергей Рудни ишдан бўшатди, деб ёзади DW. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланган, аммо ишдан олиш сабаблари келтирилмаган.
47 ёшли Сергей Рудь 2019 йил ноябридан буён мансабдор шахсларни қўриқлаш билан шуғулланадиган ва бевосита президентга бўйсунадиган муассаса бўлган Давлат қўриқлаш бошқармаси раҳбари лавозимини эгаллаб келган. Унгача эса Рудь шу муассасанинг шахсий қўриқлаш ва шахсий таркиб билан ишлаш департаментларида турли лавозимларни эгаллаган, Киев миллий университетининг ДҚБ институтида ишлаган.
7 май куни Украина Хавфсизлик хизмати украиналик мансабдорлар ва сиёсатчилар, шу жумладан, Зеленскийни ўлдиришни режалаштирган икки полковник қўлга олингани ҳақида хабар берганди.
УХХ маълум қилганидек, давлат қўриқлаш бошқармасининг қўлга олинган икки полковниги Владимир Зеленскийни келажакда ўлдириш мақсадида унга яқин одамларни қидириш билан шуғулланган агентура тармоғига кирган. Тармоқ фаолияти, УХХ даъво қилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан бошқарилган.
Аввалроқ, 6 май куни эса Украина давлат қўриқлаш бошқармаси департаментларидан бирининг раҳбари Андрей Гук қўлга олингани маълум бўлганди. У қўриқланувчи шахслар, шу жумладан, президентга алоқадор махфий маълумотларни тўплашда ва чет эл махсус хизматларига ухатишда гумонланмоқда.
Шарҳлар