Тамаш Шуйок Венгрия президенти этиб сайланди
Венгрия парламенти Конституциявий суд раиси лавозимини эгаллаб келган Тамаш Шуйокни мамлакат янги президенти сифатида сайлади, деб хабар бермоқда “ТАСС”.
Шуйокни ёқлаб 134 депутат овоз берди, беш нафари қарши чиқди, қолганлар қатнашмади.
Шуйок саккиз кун ичида қасамёд қабул қилиб, лавозимига киришиши керак. Унгача мамлакат президенти вазифасини парламент спикери Ласло Кёвер бажариб туради.
Тамаш Шуйок давлат раҳбари лавозимида Каталин Новак ўрнини эгаллайди. У педофилия асосидаги жиноятга алоқадор одамнинг афв этилиши билан боғлиқ можаро фонида истеъфога чиққан эди.
Улашиш:
Шарҳлар