Тармоқда собиқ Қирғизистон президентининг Испаниядаги сурати пайдо бўлди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Испания бош вазири Педро Санчес билан яна бир бор учрашди.
“Бир қатор масалалар муҳокама қилинди ва ўзаро ёрдамнинг давом этиши тасдиқланди. Бундан ташқари, Атамбаев даволаниш жараёни ва бўлажак тартиб-қоидалар ҳақида гапирди”, — деб ёзади учрашув ҳақида социал-демократлар партияси раҳбари Темирлан Султанбеков.
Атамбаев 2023 йил февралидан бери даволаниш учун Испанияда. У колониядан озод этилганидан сўнг, сиёсатчининг кириминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши бўйича ҳукми бекор қилинди.
Айни пайтда Атамбаев Қирғизистонда судларда кўриб чиқилаётган бир неча жиноий ишларда ҳамон иштирок этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар