Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олишда гумонланиб қўлга олинди

Фото: Дмитрий Духанин, Коммерсантъ

Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов пора олишда гумонланиб, қўлга олинди, деб хабар бермоқда мамлакат Тергов қўмитаси.

Россия президенти Владимир Путин Иванов ушлангани ҳақида хабардор қилинган. Мудофаа вазири Сергей Шойгуга эса бу ҳақда олдиндан маълум бўлган.

Иванов ўз вазифасини 2016 йилдан буён эгаллаб келмоқда. Бунгача у Мудофаа вазирлиги қарамоғидаги “Оборонстрой” АЖни бошқарган.

2022 йил декабрида Коррупцияга қарши кураш фонди Тимур Иванов ва унинг собиқ рафиқаси Светланага тегишли мол-мулк ҳақида суриштирув эълон қилган эди. Фонд раҳбари Алексей Навальнийнинг сафдошлари уларнинг миллионлаб еврога тенг кўчмас мулки, антиквариат ва заргарлик буюмлари ҳамда автомобиллари ҳақида маълумотлар топди, улар, шу жумладан, НАТО мамлакатларида ҳам бўлган. Ивановлар ҳомийларидан бири босиб олинган Мариуполда қурилиш билан шуғулланувчи пудратчи компания бўлиб чиқди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.