Россия Украинага қарши урушга Тинч океани флоти қўшинларини юбораётгани хабар берилди
Москва Украинадаги урушга Россия Тинч океани флотининг шахсий таркибини, шунингдек, Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг 11-армиясини юборади, деб ёзади “РБК-Украина” Украина разведка бош бошқармаси маълумотларига таяниб.
Ушбу хатти-ҳаракатлар талафотлардан кейин шахсий таркибни бутлаш мақсадлари билан боғлиқ.
Разведка бош бошқармаси хабарида айтилишича, Россиянинг ушбу ҳарбий бирикмалари шу пайтга қадар Украинага қарши жанговар ҳаракатлар олиб боришга жалб этилмаган.
Гап Россиянинг Приморье ва Камчатка ўлкаларидан 2000 нафар ҳарбий хизматчилар ҳақида бормоқда.
Улашиш:
Шарҳлар