Учиш масофаси 700 километргача: Эрон Россияга янги ракеталарни етказиб берди

Ракеты
Фото: Iran's Presidency/WANA (West Asia News Agency)/Handout via REUTERS/

Эрон Россияга 400 га яқин баллистик ракета етказиб берган. Яқинда юборилганлари орасида Zolfaghar ракеталари бўлиб, улар 300 дан 700 метргача масофадаги нишонларни ура олади. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Агентлик суҳбатдошларига қараганда, Москва ва Теҳрон ўтган йил охирида шартнома тузган, қурол-яроғ етказиб бериш эса январь бошида бошланган. Reuters’нинг Эрондаги манбаси аноним ҳолатда маълум қилишича, жами тўрт марта ракеталар етказиб берилган, яқин ҳафталарда эса Россия қуролларнинг янги партияларини кутмоқда.

Эрон Мудофаа вазирлиги ва Ислом инқилоби посбонлари корпуси Reuters’га изоҳ беришдан бош тортди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳам изоҳ ҳақидаги сўровга жавоб бермади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.