Украина Миллий кенгаши ОАВга Россия ҳарбийларини “орклар” ва “русня” деб атамасликни тавсия қилди

Пульт
Фото: freepik.com

Украина оммавий ахборот воситаларига Россия ҳарбийларини “орклар” ва “русня” (“руслар” сўзининг менсимасдан айтилган оғзаки қисқартирилган варианти) деб атамаслик тавсия қилинди. Бундай тавсиялар Украина телевидение ва радиоэшиттириш миллий кенгаши томонидан чиқарилдиган бўлиб, унга кўра Россия ҳарбийларига нисбатан бундай сўзлар “тажовузкор ва ахлоқсиздир”. Улар ташкилот сайтида нафрат, нифоқ ва шафқатсизликни қўзғатувчи ахборот сифатида таснифлаш мумкин бўлган мезонларда кўрсатилган.

Асосан ҳужжатда оммавий ахборот воситаларида Украина ҳарбий хизматчилари ва жанговар фахрийлар ҳақида қандай қилиб тўғри гапириш ҳақида сўз боради. Бироқ, бандлардан бири “Оммавий ахборот воситаларида душманни қадрсизлантиришга қаратилган баёнотлар” га бағишланган. Масалан, “чмони”, “орклар”, “русня / лаънатланган руслар” иборалари нотўғри луғат сифатида кўрсатилган.

Тавсия муаллифларининг таъкидлашича, журналистлар ҳатто ҳарбий ҳолат шароитида ҳам ахлоқий меъёрларга амал қилишлари керак, чунки Россия ҳарбийлари ёки босқинчи ҳокимият вакилларига қаратилган ҳақоратли баёнотлар “жамиятда қўшимча кескинликни келтириб чиқариши” мумкин.

Бундан ташқари, нотўғри лексика, дейилади ҳужжатда, ишончли ахборот манбаи сифатида ОАВга бўлган ишончни сусайтириши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.