Украинада уруш бошланганидан буён 546 нафар бола ҳалок бўлди

Фото: Anadolu

Украинада уруш бошланганидан буён 546 нафар бола ҳалок бўлди, 1330 дан ортиқ бола жароҳат олди, деб хабар бермоқда Украина Бош прокуратураси.

Аксарият болалар Донецк, Харков, Херсон, Днепропетровск, Киев, Запороже, Николаев вилоятларида жабрланган.

“Бу маълумотлар якунийси эмас; биз фақат исм-шарифлари тасдиқланганлар ҳақида гапирамиз”, – дея таъкидлайди Украина.

Жанглар давом этаётган кўплаб ҳудудларда ва босиб олинган ҳудудларда ҳозир қанча бола вафот этганини санаб бўлмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.