ҲҲК зобитлари Украинага Taurus етказиб берилишини муҳокама қилаётгани акс этган аудио эълон қилинганидан кейин Бундесвер тергов ишларини бошлади

Военные
Фото: Morris MacMatzen / Getty Images

RT ҳарбий ҳаво кучлари зобитлари томонидан Украинага Taurus етказиб берилиши муҳокама қилинаётгани акс этган аудиони чоп этганидан сўнг Бундесвер тергов  ишларини бошлади. Уни ҳақиқий деб топишди.

Spiegel нашрининг ёзишича, ички тергов Бундесвернинг ҳарбий контрразведка хизмати MAD томонидан олиб борилмоқда. Агентлик воқеадан хавотирда, чунки «бошқа ички маълумотлар ҳам ошкор қилинган бўлиши мумкин».

Дастлабки таҳлил давомида ёзув ҳақиқий деб топилди, деб ёзади Spiegel. ZDF ҳам Бундесвердаги манбаларга таяниб, аудио ҳақиқий бўлиши мумкинлигини хабар қилган.

Жума куни тарғиботчи Маргарита Симонян Германия Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони Инго Герхарцнинг бир неча юқори мартабали офицерлар билан Украина Қуролли Кучларига Taurus қанотли ракеталарининг эҳтимолий берилиши тафсилотларини муҳокама қилаётгани акс этган 30 дақиқалик аудиони чоп этди.

Суҳбатда бир генерал ва яна бир қанча офицерлар иштирок этган. Улар, агар Шольц рухсат берса, Taurus ракеталарининг етказиб берилишини техник жиҳатдан қандай таъминлаши, УҚК учувчиларини ўқитиш ва дастурлаш тизимлари билан қандай ёрдам бериш мумкинлигини муҳокама қилишган.

Суҳбат якунида офицерлар украиналиклар Taurus ёрдамида йўқ қилиши мумкин бўлган нишонлар – ўқ-дорилар омборлари ва Қрим кўприги ҳақида ҳам сўз юритади.

Spiegel маълумотларига кўра, офицерларнинг онлайн учрашуви хавфсиз алоқа линияси орқали эмас, балки шифрланмаган WebEx платформаси орқали ўтган. Суҳбат иштирокчиларидан бири Сингапурда бўлган ва гўёки мобил телефон орқали Бундесвер қоидаларини бузган.

Нашрнинг қайд этишича, бўлимдаги кўплаб виртуал учрашувлар WebEx орқали ўтказилади, чунки махфий суҳбатлар учун махсус линиялардан “фойдаланиш қийинроқ”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.