АҚШ конгрессменлари шу ҳафта Украинага ёрдам ҳақидаги алоҳида қонун лойиҳасини кўриб чиқади
АҚШ Конгрессининг республикачилар устунлик қилувчи Вакиллар палатаси бир неча ой давом этган қарама-қаршиликлардан кейин Киевга кенгайтирилган ёрдам пакетини тасдиқлаши мумкин, деб ёзади DW.
Аввалроқ битта ҳужжатга бириктирилган Украинага, шунингдек, Исроил ва Тайванга ёрдам дастурлари, бундан ташқари, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар алоҳида қонун лойиҳаларига ажратилган. Улар бўйича қарор эса яқин кунлардаёқ қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Америка парламенти қуйи палатаси спикери Майк Жонсон маълум қилди.
“Шу ҳафта биз тузатишлар киритиш бўйича тизимли ва ўринли жараён бўйича алоҳида қонун лойиҳаларини кўриб чиқамиз”, — деб ёзди у Х ижтмоий тармоғидаги саҳифасида Вакиллар палатаси республикачилари билан учрашув якунлари ҳақида.
Шарҳлар