Украинанинг аграр сиёсат бўйича вазири гаров эвазига озод этилди

Фото: Getty Images

Украинанинг қишлоқ хўжалиги сиёсати вазири Сольский коррупцияга қарши курашиш бўйича Олий суд қарори билан тайинланган 75,7 миллион гривна (1,9 миллион доллар) миқдоридаги гаров эвазига озод қилинди. У ўзининг расмий вазифаларини бажаришда давом этмоқда.

Аввалроқ Сольский давлат ерларини ноқонуний эгаллаб олганликда айблангани маълум бўлган эди. Суд, шунингдек, 75,7 миллион гривна (1,9 миллион доллар) миқдорида гаров пули ҳам белгилади. Сольский 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

2017 йилдан 2021 йилгача, яъни  Сольский вазир этиб тайинланишидан олдин содир этилган бўлиши мумкин бўлган жиноят кўриб чиқилмоқда. Прокурорларнинг фикрича, Сольский жиноий схемадан фойдаланиб, давлат ширкатларининг ерларини тортиб олган ва уларни уруш фахрийларига уларни айрим хусусий компанияларга ижарага бериш шарти билан берган. Сольский ўз айбини тан олмади ва бундай схемадан фойда кўрмаганини айтди.

Аввалроқ вазир “Антикор”нинг шубҳаларидан сўнг истеъфога чиққани маълум бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.