Урсула Фон дер Ляйен Еврокомиссия раҳбари лавозимига номзод этиб кўрсатилди

Фото: Газета.ру

Урсула фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда Европа халқ партияси қурултойи делегатларининг овоз бериш натижаларига таяниб, «ТАСС» хабар беради.

Унинг номзодини ёқлаб 400 делегат овоз берди, 89 нафари қарши чиқди.

Европарламентга сайловлар июнь ойида бўлиб ўтади.

7 март куни Эстония бош вазири Кая Каллас “Либераллар ва демократлар альянси Европа учун” (ALDE) партиясидан Еврокомиссия раҳбари сайловларида ўз номзодини илгари суриш таклифини рад этганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор ортида унинг Эстония бош вазири лавозимида қолишни давом эттириш истаги турибди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.