Россиянинг Магадан вилоятида ишчиларни олиб кетаётган Ми-8 вертолёти қулаб тушди, қурбонлар бор

вертолет Ми-8
Фото: музей победы

Россиянинг Магадан вилоятидаги Кварц тоғи ҳудудида ишчиларни ташиб кетаётган Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда “Интерфакс” фавқулодда хизматларга таяниб. Икки киши ҳалок бўлган, яна жабрланганлар бор.

Вертолёт конлардан биридан 20 нафар ишчини олиб кетаётган бўлган. Ҳалок бўлганлардан ташқари, қолганларнинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.

Айни пайтда ҳодисанинг иккита асосий версияси кўриб чиқилмоқда. Мутахассисларга кўра, техника дош бера олмаган бўлиши ёки инсон омили роль ўйнаган бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётда вахтовиклар олиб кетилаётган бўлган. Шунингдек, ўша ҳудудда об-ҳаво шароитлари мураккаб бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.