WSJ: 2022 йил апрелида муҳокама қилинган Москва ва Киев орасидаги шартнома лойиҳаси “Украинанинг абадий нейтралитети”ни назарда тутганди

Женщина держит флаг Украины
Фото: freepik.com

The Wall Street Journal томонидан кўриб чиқилган 17 саҳифалик ҳужжатга кўра, Украина ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, аммо Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга бўлган “абадий нейтрал давлат”га айланиши керак эди.

Шартнома лойиҳаси, шунингдек, Украинага хорижий қуролларни, шу жумладан, “ҳар қандай турдаги ракеталарни” етказиб беришни тақиқлайди. Шу билан бирга, Россия Украина қуролли кучлари сонини 342 танк ва 519 та артиллерия билан 85 минг киши билан чекламоқчи эди. Украина томони бу сонларни 250 минг кишига, 800 та танк ва 1900 та қуролга етказишни талаб қилди, деб ёзади WSJ.

Нашрнинг қайд этишича, шартнома лойиҳасида Украинадан Россия фойдасига де-факто ҳудудий имтиёзлар ҳам назарда тутилган.

Грузия ва украиналик фаоллар Тбилисида перфоманс уюштиришди. Тбилисидаги Мтквари дарёси устида Тинчлик кўпригида “Россияни ҳаммаси учун тщлашга мажбур қиламиз” сўзлари ёзилган улкан баннер осилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.