Юрак ҳикоялари. Ўнинчи ҳикоя

Юрак ҳикоялари. Ўнинчи ҳикоя

«Энди бизда янги ҳаёт бошланяпти…»
 
Таманно Тожибоевада туғма юрак хасталиги бор – юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони. Туғилганида 7 мм бўлган, энди 11 мм бўлиб қолди, зудлик билан операция қилиш керак. Ҳар бир ўтган йил кеч бўлиб қолиб, операция қилиш имкони йўқолиши хавфига хавф қўшиб бормоқда. Бу кассалликнинг шундай хусусияти мавжуд – маълум бир муддат ўтгач, юрак операция учун яроқсиз бўлиб қолади.
 
Қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони – бу чап ва ўнг қоринчаларни тўла бўлинмаслиги. Натижада қон бир қоринчадан (кўпинча чап қоринчадан, чунки у кучлироқ бўлади) бошқасига утиб қолади ва бу ҳолат юрак ва қон айланиш системасини табиий ишини бузади.
 
Қоринчалар ўртасидаги парда нуқсони барча юрак хасталикларини 20-25% ташкил этади ва ҳар бир минг туғилган чақалоқларнинг 3-5сида учрайди.
 
Туғма юрак хасталикларининг сабабларини санаганда шифокорлар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар бу касалликга бўлган ирсий мойилликни икки баробар кўтаришини, вирус инфекцияларини, жумладан қизилча, грипп, герпес (учуқ), айниқса улар билан ҳомиладорликнинг бошланғич даврларида зарарланишларини кўрсатадилар.
 
Алкоголь, сигарет чекиш, назоратсиз дори-дармон қабул қилиш, зарарли ишлаб чиқаришда ишлаш (АЁҚШ, лок ва бўёқ ишлаб чиқариш, кимё заводлари), ёмон экология, токсикозлар, стресслар каби ҳолатлар ҳам туғма юрак хасталигининг сабаблари бўлиши мумкин.
 
Таманнонинг кўзлари чақнаб туради, ўзида ҳам худди моторча бордек. Чаққон, тийрак, қизиқувчан, у бизларни биринчи кўришимиздан ўзига маҳлиё қилиб қўйди. Онаси Гўёхон бошидан ўтганларни сўзлаб бераркан, қизалоқ ўзига фотосессия уюштириб улгурди. 
 
Гўёхон икки фарзандни бир ўзи кўтармоқда, катта уғли бешга кирган. Буларнинг отаси ҳаётларидан икки йил илгари ғойиб бўлиб кетганича, ҳанузгача хабар йўқ. Аёлнинг даромади фақат шу касал қизига давлат тўлаб турган пенсия, бошпанани Гўёхоннинг ота-онаси берган. Маҳалла ҳам ёрдам беррмоқчи эди-ю, лекин нимадир бўлиб, амалга ошмаяпти.
 
Бундай операциялар, одатда бепул, чунки Ўзбекистонда болаларга операциялар килиш бепул, лекин Таманноникидек операцияларни нозик бир жиҳати бор – очиқ юракда ўтказиладиган операциялар учун зарур бўлган қимматбаҳо оксигенатор ва турли бошқа ашёлар ҳамма уларга муҳтож болаларга етишмайди.
 
«Сочная долина» савдо белгиси 2015 йил ноябр ойида «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акциясини ўтказди ва унинг доирасида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг бир қисмини Тошкент педиатрия институтининг Болалар кардиожарроҳлик  марказига ўтказди. Акция 15 болани операциясига етарли пул жамлади. Ўша пулга очиқ юракда операцияга муҳтож бўлган, кам таъминланган оилаларда яшовчи болалар учун оксигенаторлар ва бошқа керакли нарсалар сотиб олинди.
 
Муваффақиятли ўтган операциядан сўнг уйғониб, Таманно илгари тотиб кўрмаган кофе сўради. Шарбат, кола ёки конфет эмас – кофе. «Кўрдингизми, энди бизда янги ҳаёт бошланяпти», – деди, бахтли жилмайиб, Гўёхон.
 
Таманно Тожибоева соғайиб, онаси билан уйларига, Фарғонадаги «Ёруғлик» маҳалласига қайтиб кетдилар.
 
Бу ўн бешта «Юрак ҳикоялари»дан ўнинчиси ва ҳали давоми бор…

  
Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя «Мен бор жойда доим қуёш чарақлайди…»
 
Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя «…Энди мен яшашни истайман!»
 
Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя «Ура, мен операцияга бораман!»
 
Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя «Рукотворное чудо»
 
Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя  «Ойи, менга апельсин беринг!»
 
Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя «Танишлар, у ҳали ҳам ҳайетми деб, ажабланишар эди…»
 
Юрак ҳикоялари. Еттинчи ҳикоя «Алло, алло, юракжон!»
 
Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя «Эврика, мени тузатишти!»
 
 Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя «Ҳамма баҳтли бўлсин…»

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.