Дзюдо бўйича 2011 йилнинг мутлақ жаҳон чемпиони, Пекиндаги Олимпиада ўйинларининг кумуш медали соҳиби Абдулла Тангриев (+100 кг) икки йиллик диcквалификациядан кейин яна татамига қайтмоқда. У Улан-Баторда (Мўғилистон) ўтказиладиган дзюдо бўйича Гран-При турнирида қатнашади.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзини “Олға Қорақалпоғистон” айирмачилик оқимининг етакчиси деб атаётган Аман Сагидуллаевни мамлакатга етказган зарари учун республика ва халқаро қидирувга берди.
1 июль куни Берн шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария даромадлар ва капитал солиқлари бўйича икки томонлама солиққа тортилишга йўл қўймаслик борасидаги икки томонлама Келишув матнига киритиладиган ўзгаришлар юзасидан Баённома имзолади.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда шу ой бошида олинган бронетранспортёрларнинг фотосуратлари тарқалиб кетди. Муаллифнинг сўзларига кўра, ушбу фотосурат Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак йўли кўчасида (собиқ Луначарский) олинган.
Ўтган ҳафтада республика бўйича 274 та ёнғин қайд этилди. Ёнғинлар оқибатида 5 киши турли оғирликдаги куйиш жароҳатларини олди, 2 киши эса ҳалок бўлди.
Бундай қурилмаларни транспорт воситасининг эшикларига ўрнатиш ҳамда уларнинг мобил аналогларини йўлкира ҳақини йиғиш учун кондукторларга бериш мўлжалланмоқда.
Ушбу корхонанинг қуввати яқин ўн йил ичида соҳада қўлланаётган пахта толаси ва пахта линти тойларини пакетловчи барча пресс-техникани алмаштириш имконини беради.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: