GM Uzbekistan: қош қўяман деб

GM Uzbekistan: қош қўяман деб, яна кўз чиқаришди

Ўзбекистон президентининг автомобилларни миллий валютада сотишни бошлаш ҳақидаги қарори Ўзбекистон фуқароларида илиқ умидларни туғдирганди. Бироқ узоқ кутилган ҳужжат ижросининг бошланиши автоишқибозларнинг хафсаласини пир қилди. GM Uzbekistan ички бозорда ўз автомобилларининг нархини тахминан 30 фоизга оширгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларни норозилик оҳангидаги, баъзида эса ғазабнок шарҳлар босиб кетишига сабабчи бўлди. 
Тошкент ва Душанбе Чегара тўғрисида баённомани имзолади

Тошкент ва Душанбе Чегара тўғрисида баённомани имзолади

Тошкент ва Душанбе Ўзбекистонда янги президент – Шавкат Мирзиёев сайланганидан кейин бошланган ўзаро яқинлашув жараёнини давом эттирмоқда. Хусусан, Ҳукуматлараро комиссия чегара чизиғининг қолган низоли участкаларда ўтиши тўғрисидаги баённомани имзолади. Ушбу қадам қўшни мамлакатлар муносабатларидаги энг оғриқли нуқталардан бирини бартараф этиши керак.
Ёшлар “репродуктив саломатлик” нималигини яхши билмайди

Ёшлар “репродуктив саломатлик” нималигини яхши билмайди

Болаларни ҳимоя қилиш кунида ўз тадқиқотларининг оптимистик натижалари билан таниқли бўлган “Ижтимоий фикр” Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яна бир бор бизни хурсанд қилди. Бу сафар марказ томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари турмуш қурган ўзбекистонликлар асосан учта фарзандли бўлишни, тўнғич фарзанд туғилиши учун эса 22 ёш энг мақбул ёш эканини кўрсатган.    
Чирчиқ дарёси қирғоқларидаги ноқонуний дала-ҳовлилар бузилади

Чирчиқ дарёси қирғоқларидаги ноқонуний дала-ҳовлилар бузилади

Тошкент вилоят ҳокимлиги яқин ойларда қатор профилли идоралар билан ҳамкорликда Чирчиқ дарёси қирғоқларида ноқонуний қурилган дала-ҳовлиларни бузишни бошлайди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вакили халқаро пресс-клуб мажлиси давомида маълум қилди.
Сайёрамиз- умумий уйимиз

Сайёрамиз- умумий уйимиз

Яқинда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Гулистон шаҳрида “Глобал иқлим ўзгаришлари мавзуининг ОАВда ёритилиши масалалари” номли семинар- тренинг ўтказилди. Унда журналистлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.
Табиатни биргаликда асрайлик

Табиатни биргаликда асрайлик

Юқори Чирчиқ туманида атроф-муҳитни ўрганиш, бу борада қўшимча экологик назорат олиб бориш мақсадида мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида навбатдаги рейд ташкил этилди.
«... Виждон бўлиб оқди зарафшон!»

«… Виждон бўлиб оқди зарафшон!»

Тараққиёт юксалиши, фан-техника дунёсидаги оламшумул ўзгаришлар натижасида минглаб кашфиётлару мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришаётган инсоният бугун фақат экологик хавф-хатар қаршисидагина ожиз бўлиб қолмоқда. Табиатга қарши қаратилган ҳар қандай “исён” ўзининг муносиб жазосини олиши муқаррар.
Оролга турналар қайтармикин?...

Оролга турналар қайтармикин?…

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш дунё миқёсидаги долзарб масалалардан бири. Зеро, экологик муаммолар чегара билмайди. Шунинг учун курраи заминимизда экологик мусаффоликка эришиш, дунё аҳлини ташвишга солиб келаётган муаммоларни бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш устувор вазифа саналади.
Келажакда муқобил энергия тури

Келажакда муқобил энергия тури

Бугунги кунда бутун жаҳон иқтисодчилари энергияни тежаш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳақида бош қотирмоқда.        Экологик тоза ва мутлақо хавфсиз бўлган қайта тикланувчи қувват манбаларидан ташқари, брикетлардан халқ хўжалигининг исталган йўналишида фойдаланиш даврнинг долзарб ва муҳим масалаларидан биридир. 
Муштарак  мақсадлар истиқболи

Муштарак мақсадлар истиқболи

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш дунё миқёсидаги долзарб масалалардан бири. Зеро, экологик муаммолар чегара билмайди. Шунинг учун курраи заминимизда экологик мусаффоликка эришиш, дунё аҳлисини ташвишга солиб келаётган муаммоларни бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш устувор вазифа саналади.
Табиат ҳодисалари ва инсон саломатлиги

Табиат ҳодисалари ва инсон саломатлиги

Инсон ҳаётининг табиат билан узвий боғлиқлиги бир неча асрлар олдин ўз исботини топган ҳақиқатдир. Табиатдаги ҳар бир ҳодиса, воқеа ва жараёнлар инсон ҳаётига бевосита таъсир ўтказмай қолмайди. Биргина метеобоғлиқлик бўйича ҳам бир неча мисоллар келтириш мумкин. Табиатнинг ноёб ҳодисаларидан бири бўлган Қуёш ёки Ой тутилиши ҳам қайсидир маънода инсон жисмида акс этади ва бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқаради.
Табиатдан қувват олинг

Табиатдан қувват олинг

Қадим табобатнинг барча намоёндалари узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг сирлари - инсон табиат унсурларидан нечоғлик тўлиқ фойдалана олишида, дея ҳисоблайдилар. Айнан табиатдан қувват олишнинг энг асосий йўли - ароматерапия усули ҳисобланаркан. Турли эфир мойларидан ўз ўрнида фойдалана билиш эса ароматерапиянинг бош мезонидир.