Тошкент супермаркетларида айирим маҳсулотлар нархи тушган

Фото: peakbusinessvaluation.com

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатган:

  1. лимоннинг нархи —18,8 фоиз;
  2. бодрингнинг нархи — 17,6 фоиз;
  3. тухумнинг нархи — 17,3 фоиз;
  4. бананнинг нархи — 13,5 фоиз;
  5. товуқ гўштининг нархи — 6,8 фоиз;
  6. сариқ пиёзнинг нархи — 5,4 фоиз пасайган.

8 турдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, шакар, карам, маргарин, кунгабоқар ёғи.

7 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлган. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.

Таҳлил 6-март ва 4-апрель кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.