Тадбиркорларнинг “яшил” кўмаги

Источник: архив

2030 йилга бориб Ўзбекистонда иссиқхона газлари чиқиндилари ялпи ички маҳсулот бирлигига 35 фоизга камайиши керак. Париж келишуви доирасидаги бу улкан мажбурият 2022 йил 22 ноябрда якунланган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (СОР-27) иштирокчиларининг 27-конференциясида яна бир бор тасдиқланди. Бундай иқтисодий тараққиётга, Ўзбекистон ҳукуматининг фикрича, яшил иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш орқали эришилади. Бу йўналишда иқтисодиётнинг барча тармоқларида кам углеродли ривожланиш ва ресурсларни тежаш, самарали ва экологик тоза технологияларни жорий этиш устувор ҳисобланади. Иқтисодий ривожланишга бундай ёндашув кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватловчи халқаро молия институтлари томонидан қўллаб-қувватланади.

Яшил иқтисодиёт ўзи нима

Яшил иқтисодиёт (green economy) – бу инсоннинг Ер ресурсларига масъулиятли муносабатини ўз ичига олган ва фаровонликнинг ўсиши ва табиий ресурсларни тежаш ўртасида оқилона муросани топишга қаратилган иқтисодий ривожланиш модели. Ҳар йили дунёда инсон фаолияти натижасида атмосферага 20 миллиард тонна карбонат ангидрид гази чиқарилади ва 300 миллион тоннадан ортиқ пластик чиқиндилар ҳосил бўлади.

Яшил иқтисодиёт тамойилларидан бири барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмолни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кам углеродли, ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этишдан иборат. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги иқтисодий моделга ўтиш босқичма-босқич ёндашувни талаб қилади. Ўтишнинг асосий босқичларини Европа Иттифоқи томонидан жорий этилаётган экологик ташаббуслар мисолида кўриш мумкин.

Биринчи босқичда атроф-муҳитга зарар етказувчи ишлаб чиқаришга инвестицияларни камайтириш керак. Шундай қилиб, Европадаги кўплаб банклар 2022 йилдан бошлаб газ лойиҳаларига кредит беришни тўхтатмоқда. Бу нафақат саноатни имтиёзли давлат кредитларидан маҳрум қилади, балки хусусий инвесторлар учун унинг жозибадорлигини ҳам камайтиради. Яшил иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичи транспортдан чиқадиган чиқиндиларни қисқартириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдир.

Ўзбекистонда яшил иқтисодиёт қандай ривожланмоқда

Париж келишуви доирасида, Ўзбекистон 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташланишини 35 фоизга камайтириш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлайди. Ана шу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистонда 2019-2030 йилларга мўлжалланган яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси қабул қилинди. Уни амалга ошириш натижасида энергия самарадорлиги кўрсаткичини икки баравар ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини янада ривожлантириш, уларнинг умумий электр энергиясини ишлаб чиқаришдаги улушини 25 фоиздан ортиққа етказиш, саноат корхоналари инфратузилмасини модернизация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш, экологик тоза технологиялар ва саноат жараёнларини қўллаш самарадорлигини камида 20% ва ундан кўпроққа ошириш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш кутилмоқда.

Ўзбекистон қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш бўйича юқори техник салоҳиятга эга бўлиб, унинг қарийб 97 фоизи қуёш энергиясига тўғри келади. Қуёш энергиясини генерациялаш салоҳияти – 525 дан 760 миллиард кВт / соатгача. Бунинг сабаби, йилига қуёшли кунлар сони 320 кун ва фаол қуёш соатлари сони ўртача 3000 соатни ташкил қилишидир.

2026 йилга бориб «яшил» энергия улушини 8 минг МВтгача ошириш режалаштирилган, бу эса карбонат ангидрид чиқиндиларини 5 миллион тоннага камайтириш имконини беради. 2030 йилга келиб иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини икки баравар ошириш, қайта тикланадиган энергия улушини эса камида 25 фоизга етказиш режалаштирилган. Бугун биз атмосферага чиқиндиларни камайтириш динамикаси ҳақида гапиришимиз мумкин. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, агар 2014 йилда Ўзбекистонда атмосферага зарарли моддалар чиқариш ҳажми 1162 минг тоннадан ошган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 909 тоннани ташкил этган.

Давлат яратиладиган талабни тартибга солувчи, яъни аҳолини экологик тоза товарлар сотиб олишга ундаш, яшил технологияларга таянувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш вазифасини бажариши мумкин ва керак. Ўзгаришларни муваффақиятли амалга ошириш учун иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларини (ТЭМ) кенг миқёсда ривожлантириш ҳамда қурилишда ва биноларда энергияни кўп талаб қилувчи тармоқларда энергия самарали технологияларни жорий этиш талаб этилади.

ЕТТБ қай тарзда кичик ва ўрта бизнесга кўмаклашмоқда

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳар қандай энергия тежайдиган нарсаларни ривожлантиришда айнан бизнес етакчи куч ҳисобланади. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг улуши 52,8 фоизни ташкил этди. Ҳар қандай имтиёзларни бериш, дастурларни жорий этиш, “яшил” молиялаштириш ривожлантириш орқали айнан кичик ва ўрта бизнес иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ҳисса қўшишига эришиш мумкин. Тадбиркорлар учун энергия тежовчи технологияларни жорий этишнинг афзалликларини тушунтириш ва кўрсатиш муҳим.

Масалан, корхоналар фаолиятида электр энергиясига сарфланадиган харажат чиқим моддаларидан бири ҳисобланади. Ушбу ресурсдан самарасиз фойдаланиш маблағларнинг беҳуда кетишини англатади. Бундай вазиятга йўл қўймаслик, корхонанинг максимал энергия самарадорлигини таъминлаш учун энергия тадқиқотини (энергетика аудити) ўтказиш мумкин.

Энергия аудити бўйича эксперт Дмитрий Аллаутдиновнинг фикрича, энергетика аудитининг асосий мақсади энергия сарфини камайтиришдан иборат. Бу мақсадда қатор ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, энергия исроф қилинаётган муаммоли ҳудудлар мониторинг қилиниб, энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгилаб олинмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, харажатларни камайтириш энергия аудитини ўтказиш учун ягона сабаб эмас.

“Энергиядан оқилона фойдаланиш – бу объектнинг ишлашини ва технологик жараёнларни камроқ маблағ билан таъминлаш қобилияти. Бундай ёндашув корхона харажатларини камайтириш ва пировардида кўпроқ фойда олиш имконини беради”, — дейди Дмитрий Алаудинов.

Компанияси буюртма асосида биноларнинг энергия аудитини ўтказувчи Зариф Гараевнинг сўзларига кўра, аниқланган энергия тежаш салоҳияти энергия сарфини камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш имконини бермоқда.

“Бизнинг даврда энергетика аудитига талаб катта, чунки энергия ресурсларининг нархи доимий равишда ошиб бормоқда ва корхоналар жаҳон ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлашишга мажбур. Бунинг учун энергия самарадорлигини доимий равишда ошириш, энергия тежамкорлик салоҳиятини излаш, энергия тежайдиган замонавий ускуналарни харид қилиш зарур. Амалга оширилган чора-тадбирлардан сўнг ресурсларни тежаш сезиларли даражада бўлиб, энергия тежамкор ускуналарнинг ўзини оқлаш муддати бир неча ойдан бошланиши мумкин”, — дейди Зариф Гараев.

Халқаро молия институтлари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватланаётгани нафақат уларнинг ривожланиши, балки атмосферага ҳавосига ташланаётган иссиқхона газларининг миқдорини камайтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Турли тармоқларда экологик тоза энергия ва ресурс ечимларини илгари суриш Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги фаолиятининг стратегик устувор йўналишларидан биридир.

ЕТТБ корхоналарнинг энергия тежаш салоҳиятини рўёбга чиқаришга ва энергия самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Европа тикланиш ва тараққиёт банки хусусий сектор билан ҳамкорликка урғу берган ҳолда, лойиҳаларга сармоя киритади, давлат сиёсати бўйича мулоқот олиб боради ва уларга техник ёрдам кўрсатади. Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизмидан (GEFF) фойдаланиш орқали энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергияга сармоя  киритишлари мумкин. Ушбу имтиёз доирасида ЕТТБ Ўзбекистондаги ҳамкор банклар орқали кичик ва ўрта бизнес корхоналари ва корпорацияларга иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирадиган яшил технологияларга, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш ва таъсирларни юмшатиш технологияларига сармоя киритиш учун кредитлар ажратади.

Ipak Yuli, Hamkorbank, SQB банклари ЕТТБнинг биринчи маҳаллий ҳамкорлари бўлиб, улар хусусий компанияларни кредитлаш учун умумий қиймати 60 миллион долларлик яшил кредит линияларини олди. Кредитлар иссиқлик изоляцияси, фотоэлектр қуёш панеллари, геотермал иссиқлик насослари ва сувни тежайдиган суғориш тизимлари каби яшил технологияларга инвестицияларни қоплайди. Корхоналар ва ҳамкор банклар ЕТТБнинг Яшил технологиялар селектори ёрдамида тасдиқланган энергия тежамкор ечимларни топишлари мумкин.

Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 121 та лойиҳа доирасида 3,8 миллиард евро инвестиция киритди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.