Ўзбекистон ФАнинг Навоий бўлимида Идоралараро кенгаш тузилади

Ўзбекистон ФАнинг Навоий бўлимида Идоралараро кенгаш тузилади

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлимида Идоралараро илмий-техникавий кенгаш ташкил этилади. Унинг таркибига Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг вакиллари киради.

Бўлим ҳузуридаги Идоралараро илмий-техникавий кенгаш ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради;
 
Илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаш учун қулай шароитларни яратишга кўмаклашади, ҳудуддаги ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузиш асосида янги илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг натижаларини жорий этишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, Кенгаш олимларни, шу жумладан юқори илмий натижаларга эришган ва ҳудуд илм-фанига муносиб ҳисса қўшган ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлайди.
 
Шунингдек у Бўлимни моддий-техникавий таъминлаш мақсадида хайрия маблағларини жалб этишга ҳам ёрдам беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.