Тошкентда 10 йил дарахт кесган киши ушланди

Ёғоч кесувчининг сўзларига кўра дарахтлар Қибрай туманидаги “Бўстон” санаторийси ҳудудида кесилган ва арралаш дастгоҳида ишлов бериш учун Учтепа туманида жойлашган Ўрикзор қурилиш бозори яқинидаги қурилиш ёғочини тайёрлаш цехига олиб кетилаётган бўлган

Давлат экология қўмитасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат ишлари олиб борувчи инспекторларнинг рейди давомида ТТЗ автобекати ҳудудида ёғоч кесувчи ушланди.

Маълумотларга кўра 10 X739AA давлат рақамли юк автомобили магистрал йўл бўйлаб катта диаметрдаги янги кесилган дарахт пояларини ортиб кетаётган бўлган. Машина кузовида 40-50 ёшдаги қайрағоч дарахти борлиги аниқланди. Юк эгаси Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи Б.Саипназаров экани маълум бўлди.

Ёғоч кесувчининг сўзларига кўра дарахтлар Қибрай туманидаги “Бўстон” санаторийси ҳудудида кесилган ва арралаш дастгоҳида ишлов бериш учун Учтепа туманида жойлашган Ўрикзор қурилиш бозори яқинидаги қурилиш ёғочини тайёрлаш цехига олиб кетилаётган бўлган.

Ушланган шахс бундай ноқонуний фаолият билан ўн йилдан ортиқ шуғулланиб келганини айтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.