Рулда ухлаб қолган ва иккита пиёдани уриб кетган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва иккита пиёдани уриб кетган, пиёдалар жон берган, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати. Ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди, тергов ишлари олиб бормоқда.

Йўл транспорт ҳодисаси 15 сентябрь куни соат 08.30 да Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон – Андижон – Ўш автомагистралининг 126-километрида содир бўлган.
Андижон вилоятининг Хўжабод туманида истиқомат қилувчи 24 ёшли Р.Р. Lacetti русумли автомобилни бошқараётган пайтда ухлаб қолади, натижада машина йўл чеккасига чиқиб кетади ва икки нафар пиёдани – Бўка туманида истиқомат қилувчи 36 ёшли У.А. ва 34 ёшли Ш.Н.ни уриб кетади.  

Олинган жароҳатлардан У.А. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади. Ш.Н. эса касалхонага етказилади, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан касалхонада жон беради. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.