2020 йилдан спорт мактаблари ходимларининг маоши ошади

2020 йилдан спорт мактаблари ходимларининг маоши ошади

2020 йил 1 январдан бошлаб Жисмоний маданият ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳузуридаги спорт мактаблари директорлари, директорлар ўринбосарлари, мураббийлар, инструктор-методистларнинг, шунингдек олимпиада ва миллий спорт турларига ихтисослашган давлат мактаб-интернатлари мураббийлари, инструктор-методистларининг базавий тариф ставкалари ўртача 1,35 бараварга оширилади.

2019 йилнинг 1 декабридан республикада фаолият кўрсатувчи мураббийлар ҳар 5 йилда бир марта Жисмоний маданият ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази  базасида ҳамда унинг филиалларида аттестациядан ўтадилар.

Аттестациялан муваффақиятли ўтган тингловчиларга мураббийлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома берилади. Рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов кунидаги битта базавий ҳисоб катталиги миқдорида (223 000 сўм) тўлов ундирилади.

Мураббийлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома аттестациядан ўтмасдан ва тўлов ундирилмасдан чекланмаган муддатга қуйидаги шахсларга тақдим этилади:

– “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” ва “Ўзбекистон Республикасининг хизмат кўрсатган ёшлар устози”, “Ўзбекистон Республикасининг халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон ифтихори”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрли унвонларининг эгаларига ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида профессор ёки доцент илмий унвонига эга шахсларга;
– ғолиблар ва совриндорларга ҳамда уларнинг мураббийларига.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.