Янги Ўзбекистон-Россия автобуси тақдим этилди

Янги Ўзбекистон-Россия автобуси тақдим этилди

Ўзбекистон ҳудудларида янги автобус тақдимотлари бўлиб ўтяпти. Ушбу транспорт воситасини ишлаб чиқариш Самарқандда ўзлаштирилди. “Sam Auto LE 60” автобуси шаҳар йўналишларида йўловчиларни ташиш учун лойиҳалаштирилган бўлиб, йўл синовларида ижобий натижаларни кўрсатди, дея хабар беради ЎзТАГ.

Наманганда ўтказилган тақдимот маросимида қайд этилишича, “Sam Auto LE 60” поли паст, 56 та ўринга мўлжалланган автобус. У Россиянинг «Эрмис инжиниринг» компанияси билан ҳамкорликда лойиҳалаштирилган бўлиб, шаҳар шароитларида жуда қулай ҳисобланади. Автобуснинг узунлиги саккиз метрни, оғирлиги 10,2 тоннани ташкил этади. “Sam Auto LE 60” автобусида «Евро-4» экологик талабларига жавоб берувчи сиғими 4,5 литр бўлган “Cummins 4ISBe4 185B” двигатели қўлланилган.   

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.