«Газпром» Ўзбекистондан газ сотиб олишдан воз кечмоқчи

«Газпром» Ўзбекистондан газ сотиб олишдан воз кечмоқчи

Россиянинг “Газпром” компанияси Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда “Интерфакс” компаниядаги манбага таянган ҳолда хабар беради, деб ёзади “UzDaily”.

 «Компания яқин кунларда Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишдан тўлиқ воз кечади, бироқ буни амалга ошириш учун мазкур шартномаларни мустаҳкамловчи ҳукуматлараро келишувларни бекор қилишга тўғри келади. Айни дамда ушбу келишувларни тўхтатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейди “Газпром”даги манба.

Шу билан бирга, компания бошқарувининг аъзоси, Газ, газ конденсати ва нефть қазиб чиқариш бўйича департамент бошлиғи Всеволод Черепановнинг сўзларига кўра, “Газпром” келаси йил учун балансни режалаштиришда Ўрта Осиё газини сотиб олиш эҳтимолини ҳам ҳисобдан чиқармаганини қайд этади.  
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.