Freedom House: Ўзбекистон 10 йил ичида демократия бўйича кўрсаткичларни яхшилади

Freedom House  халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Nations in Transit 2021 («2021 йилнинг ўтиш даври мамлакатлари») ҳисоботини чоп этди. Демократияни баҳолашда Ўзбекистон 2021 йилда 1,25 балл тўплади, 2011 йилда бу кўрсаткич 1,07 баллни ташкил қилганди.

Баҳолаш бир нечта кўрсаткич бўйича амалга оширилади:

Миллий демократик бошқарув – 1 балл;
Сайлов тизими – 1,25 балл;
Фуқаролик жамияти – 1,5 балл;
Мустақил ОАВ – 1,25 балл;
Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш – 1,25 балл;
Суд тизимининг мустақиллиги – 1,25 балл;
Коррупцияга қарши курашиш – 1,25 балл.

Ҳисоботда “қисман амалга оширилган саъй-ҳаракатлар жойларда бирмунча ижобий ўзгаришларга олиб келгани” қайд этилади. Айнан шу мамлакатга рейтингда кўтарилиш имконини берди, дея қайд этади маъруза муаллифлари.

«Ўзбекистондаги ислоҳотлар – шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва суд секторларидаги ислоҳотлар – демократияни культивациялашга ёки ҳақиқий сиёсий плюрализмга рухсат беришга яққол қаратилмаган бўлса-да, фуқароларнинг  ҳаётини яхшиламоқда», – дейилади маърузада.

Фотосурат: UK Inform
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.