Хоразмда кадастр бўлими бошлиғи 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Хоразмда кадастр бўлими бошлиғи 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Хоразмда тадбиркордан 20 минг доллар пора талаб қилган амалдор ҳибсга олинди.

Фуқаро М. Р. Гурлан мавзесида балиқчилик билан шуғулланиш учун 15 га ер участкасини ажратиш учун «Д» компаниясининг иш юритувчисидан 20 минг доллар талаб қилган.  Амалдор ашёвий далиллар билан қўлга олинди, дея хабар беради Бош прокуратура.

Кадастр бўлими бошлиғига нисбатан Жиноий кодекснинг 210-моддаси 3-қисми “а” банди (ўта йирик миқдорда пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.