Қўшни мамлакатлардан талабаларнинг қайтиши Ўзбекистон олий ўқув юртларида коррупцияга туртки бўлмоқда

Қўшни мамлакатлардан талабаларнинг қайтиши Ўзбекистон олий ўқув юртларида коррупцияга туртки бўлмоқда

Ўзбекистоннинг бирданига бир нечта олий ўқув юртида Марказий Осиё олий ўқув юртларида таълим олаётган юртдошларга ватанида ўқишни давом эттиришга тўлов эвазига “ёрдам бераётган” порахўрлар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот хизмати хабар беради.

Хусусан, Андижон давлат университетида иккита коррупция факти анқиланган. Улардан бирига кўра, каферда доценти Қирғизистон олий ўқув юртларидан ўқишни соддалаштирилган тарзда кўчириш бўйича иккита талаба учун сохта ҳужжатларни тайёрлаганликда гумон қилинмоқда. Ўз хизматлари учун доцент 4 минг доллар пул сўраган. Шунингдек давлат университетидаги танишлари орқали 200 долларга Қирғизистон олий ўқув юртида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабанинг ўқишини Андижонга ўтказишни расмийлаштиришни ваъда қилган фуқаро ҳам қўлга олинган.

Андижон давлат тиббиёт институтининг иккита тадбиркор талабаси ўқишини Қирғизистон олий ўқув юртидан Андижонга  ўтказишни истаган юртдошидан 2 минг доллар миқдорида пора олганликда айбланмоқда. Прокуратура тарқатган хабарга кўра, бу ишларда Андижон олий ўқув юртининг мансабдор шахслари ҳам аралашган, аммо улар ҳақида батафсил маълумот йўқ.

Қайд этиб ўтамиз, февраль ойида ҳукумат Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда таҳсил олаётган талабаларнинг Ўзбекистон олий ўқув юртларига ўтишини соддалаштирган эди.

Унга кўра, талабалар имтиҳонсиз, фақат тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Даставвал, ўқишни ўтказиш бўйича ҳужжатларни 7-15 февраль кунлари тақдим этиш керак эди, аммо кейин ушбу акция муддати 15 мартгача узайтирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.