“Россия” меҳмонхонаси ёнидаги дорихона сотувчилари “дорихона гиёҳванд моддалари”ни сотаётганда қўлга олинди

Яккасарой тумани Усмон Носир кшчасида жойлашган «GULI-KAND-PLUS» МЧЖ дорихонасининг сотувчилари 23 ёшли Шерали Н. Ва 29 ёшли Жасур К. Махсус рецептни сўрамасдан кучли таъсир қилувчи «Регапен»  препаратини сотган. Ушбу дорихона ходимларига нисбатан “кучли таъсир кўрсатувчи ёки заҳарли моддаларнинг ноқонуний айланмаси” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беради.

Маълум бўлишича, дорихона ходимлари махсус фармацевтик маълумотга эга бўлмаган. Дорихонани текшириш жараёнида 420 дона «Регапен» таблеткаси топилган ва олиб қўйилган. Тадбирни ўтказишда махсус бўлинма кучлари жалб этилмаган.  

Худди шундай воқеа Устепа тумани Г9а мавзесида жойлашган «Беш плюс мега фарм» МЧЖ дорихонасида юз берганди. Бу ерда 658 дона «Регапен» таблеткаси топилган ва олиб қўйилган. Чилонзор туманининг 8-мавзесида жойлашган «Файз фарм» МЧЖ дорихонасида Тошкент шаҳар ИИББ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан 77 дона «Регапен» таблеткаси ва 36 дона бошқа кучли таъсир қилувчи дори препаратлари топилган ва олиб қўйилган.

«Беш плюс мега фарм» МЧЖ дорихонасининг ходими 31 ёшли Бобур Р. ва «Файз фарм» МЧЖ дорихонасининг ходими 23 ёшли Алибек К. га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.