Сўхдаги оммавий тартибсизликларда 22 киши айбдор деб топилди

18 март куни Фарғона вилоят судида «Сўх воқеалари» юзасидан 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва улар айбдор деб топилди. Айбдорларга нисбатан ЖКнинг 257-моддаси орқали (юмшоқроқ жазо тайинлаш) 44-моддаси (оммавий тартибсизликлар)  бўйича айблов қўйилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар беради.

2020 йил 31 май куни Сўх туманида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган Чашма булоғи олдида можаро келиб чиққан эди. Маълумотларда ҳодиса оқибатида сўхликлардан 187 киши жароҳатлангани, улардан 15 нафари вертолётда Фарғона шаҳрига олиб борилгани айтилганди.

Можародан кейин Сўхга бош вазир Абдулла Арипов ва Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев келди. 1 июнь куни аҳоли амалдорлар билан учрашиб, эксклав муаммосидан шикоят қилди. Учрашув чоғида фуқаролардан бири Ғаниевга тош отади.

Учрашувдан сўнг икки ойдан кейин сўхликлар уларнинг қариндошларини ҳуқуқ-тартибот ходимлари олиб кета бошлаганини айтишади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганларнинг бошларига қоп кийдириб, вертолётда Фарғонага олиб кетилган. Улардан олти нафарига ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш айби қўйилган (ЖК 219 ва 244 моддалари). Кейинроқ ушбу иш иштирокчилари олти кишидан 22 кишигача кўпайган.

Бош саҳифадаги фотосурат: “Азаттиқ”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.