USAID Ўзбекистонга қарийб 400 минг долларлик ёрдам кўрсатди

USAID Ўзбекистонга қарийб 400 минг долларлик ёрдам кўрсатди

Қўшма Штатлар АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга қарийб 400 000 долларлик 131 320 кг озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўз коммюникесида маълум қилади.

Ушбу озиқ-овқат ёрдами 35 000 дан ортиқ ижтимоий заиф фуқароларни қамраб олади ва 144 та соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассалари ўртасида тақсимланади. Рўйхатдан COVID-19 билан боғлиқ карантин хизматларини тақдим этаётган муассасалар, кўплаб дориларга чидамли бўлган сил касаллигига эга беморларга узоқ муддатли ёрдам кўрсатувчи муассасалар, болалар уйлари ва психиатрия муассасалари жой олган.

Ёрдам юки қуритилган сабзавотлар ва витаминлар ва минераллар билан бойитилган дуккаклилардан иборат аралашмадан ташкил топган. У соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасаларида ҳамда ижтимоий заиф уй хўжаликларида қўлланади.

Ушбу озиқ-овқат ёрдами”Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси ва Американинг «Resource and Policy Exchange, Inc. (RPX)» нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда тарқатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.