Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади

Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади

Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Давлат улушига эга тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офисини ташкил этишни топширди

Тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларига маслаҳатчи сифатида халқаро консультантларни жалб қилиш; тижорат банкларини трансформация қилиш, шунингдек, улардаги давлат акциялари пакетини хусусийлаштиришга доир масалаларда халқаро молия институтлари ва салоҳиятли хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб бориш ва битимлар тузиш унинг ҳуқуқлари этиб белгиланди.

Фармонга кўра, Лойиҳа офисига Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Банк тизими активларининг жами ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари ҳиссасини жорий 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш топширилди. Банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида хусусий сектор олдидаги мажбуриятлар ҳиссаси жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача оширилиши керак.

Ҳужжатда 2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталига зарур тажриба, билим ва нуфузга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача ошириш кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.