Коронавирус бўйича охирги янгиликларни тўпладик. Мавзу бўйича расмий маълумотларни бу ерда кузатиб бориш мумкин. 

Наманган транспорт учун ёпилди

Бугундан бошлаб барча турдаги транспорт воситалари (шу жумладан автобуслар, микроавтобуслар ва енгил автомобиллар) учун Наманганга кириш ва чиқиш ёпилди, юк ташувлари бундан мустасно. Вилоятга фақат Наманганда рўйхатда турувчи фуқаролар ҳамда туманларга бириктирилган давлат хизматчилари, тиббиёт ходимлари ва масъул шахслар кириши мумкин. Истанбулдан қайтган наманганлик фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

Фарғона вилояти инфекцион касалхонасида иккита бемор даволанмоқда. Уларда коронавирус инфекцияси Саудия Арабистонига бориб келганидан кейин аниқланган.

Транспортда юриш ойлик чипталарининг қиймати қайтарилади

Апрель ойи учун харид қилинган ойлик чипталар қиймати қайтарилади, дея хабар беради Ўзбекистон транспорт вазирлиги. Чипталар қиймати «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан компенсацияланади. Бунинг учун Юнусобод тумани, Амир Темур шох кўчаси, 6, «Тошшаҳартрансхизмат» ОАЖ биносининг 1-қавати.

Тошкент шаҳар ИИББ вақтинчалик фуқароларни қабул қилишни тўхтатмоқда

Барча мурожаатлар электрон шаклда info@iibb.uz электрон почтасига (телеграм-бот) қабул қилинмоқда. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси: @passport_viza; Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси: Yhxb.iibb.uz (сайтда фуқаролар мурожаати учун мўлжалланган рукн мавжуд). Жиноий жараён иштирокчиларини фақат шошилинч тергов ҳаракатларини ўтказиш учунгина ички ишлар органларига етказишга рухсат берилди.

Бундан ташқари, қариндошларнинг махбусларни кўриш учун бориши ҳам тўхтатилди. Мамлакатдаги барча пенитенциар муассасалар карантинга қўйилди. Шамоллаш ёки грипп белгиларига эга адвокатлар, терговчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари эса тергов изоляторларига қўйилмайди.

25 март куни Тошкент ИИББ томонидан карантин қоидалари бузган 100 нафар фуқаро ушланди

Улардан 66 таси ниқоби йўқлиги учун, 35 нафари эса уй карантинини бузганлиги учун қўлга олинган. Уларга нисбатан қоидабузарликлар тўғрисидаги баённомалар тузилди. Ниқоб йўқлиги учун жарима қандай расмийлаштирилиши ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

Ўзбекистон беш кун ичида коронавирусга чалинганлар учун касалхона қуришни режалаштирмоқда

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қурилиш техникаси ва ишчилар ишламоқда. Бу ерда ҳар бир бемор учун алоҳида “уйча” кўзда тутилган. Текширувлар санитария зонасида амалга оширилади, агар беморда коронавирус аниқланса, у касалхонага жўнатилади. Карантин зонаси касалхонадан 150 метр масофада жойлашади ва бир вақтнинг ўзида 10 минг кишини қабул қилиши мумкин.



Бундан ташқари, Зангиота туманида ҳам яна бир касалхона барпо этилади. Тошкентда эса учта клиникани COVID-19 га қарши курашиш учун госпиталга айлантирилади.

Бензин нархи пасаймоқда

26 мартдан бошлаб Аи-92 маркасидаги бензин қиймати 6200 сўмдан 6000 сўмгача пасайди.

Сенат карантинга амал қилмаганлик учун жарималарни кучайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

«Карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарималар суммаси фуқаролар учун 6 690 000 сўмгача ва мансабдор шахслар учун 11 150 000 сўмгача оширилади. Шунингдек жиноий жахо муддати ҳам 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга ўзгартирилди», -дейди бош прокурор Эркин Йўлдошев.
 
Карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа инфекцион касалликлар ҳақида нотўғри маълумотларни тарқатганлик ҳамда аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқарганлик учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, қонун кучга кириши учун уни Ўзбекистон президенти имзолаши керак.