Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ўз фаолиятини бошлади… Институт ташкил этилиши эҳтиёжи нимадан иборат эди?

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ўз фаолиятини бошлади... 	Институт ташкил этилиши эҳтиёжи нимадан иборат эди?

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Ўзбекистон республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларининг таклифларига мувофиқ 2017 йилнинг 27 июль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига қуйидаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб ташкил этилди:

  • ·        Тошкент вилояти мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тарбиячилари, бошланғич синф ўқитувчилари, айниқса, аниқ фанлар ва чет тиллари бўйича ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қондириш;
  • ·        туманлар ва қишлоқ жойларидаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш;
  • ·        халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш.

Нигоҳларда ишонч, умид, меҳр…
Институт Чирчиқнинг баҳаво масканида жойлашган. 2017-2018 ўқув йилини юқори кайфиятда кутиб олиш учун талай ишлар амалга оширилганини бир қарашда сезиш қийин эмас. Институт дарвазасидан бошланган йўлакнинг икки четида саф тортган ёш-йигитларни кўриб кўзингиз кувнайди. Нигоҳларда ишонч, умид, меҳр учқунлари порлайди.

Ғафуржон Муҳамедов (Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори): Мамлакатимизда қабул қилинган давлат дастурлари доирасида таълим муассасаларининг самарадорлигини ошириш, уларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида айни пайтда 8 нафар фан доктори, 30 дан ортиқ фан номзоди ва бир қатор тажрибали профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Жамоамиз ўз олдига мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларни талаб даражасида сифатли тайёрлаш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш каби бир қатор муҳим вазифаларни қўйган. Ферсатдан фойдаланиб, ушбу олий таълим даргоҳининг илк талабалариси бўлган барча ўғил-қизларимизга ва институт педагогик жамоасига муваффақият тилайман.  

Динара Култинова (талаба): Мен бу йил ЎзДЖТУга ҳужжат топширгандим. Тест натижалари чиққунига қадар кун санаб вақт ўтказдим.   Аммо афсуски натижа мен кутгандай бўлмади – етарли балл тўплай олмадим. Аммо Президентимиз мен каби ёшларга яна бир марта имкон бердилар ва мен Чирчиқ давлат педагогика институтининг талабаси бўлдим. Жудаям хурсандман, айни пайтда мен яна бир нарсани ҳис этиб турибман: энди биз билдирилган ишончни илм йўлидаги муваффақиятларимиз билан оқлашимиз керак. Яна бир қувончли томони шуки, насиб қилса, биз ушбу олий ўқув юртининг илқ “қалдирғочлари” бўламиз. 
  
          
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.